Ўзбекистон, Тошкент, Амир Темур, 6, 1 (4th floor)
(+998 71) 233-32-77, 244-11-59
Реклама на Slim LightBox в холлах метрополитена (UZ)

Метро холларида ўрнатилган Slim LightBox даги реклама

1 ойга 470* минг сўмдан бошлаб

Тошкент шаҳрида метрополитен холларида ёритиладиган қутиларга реклама жойлаштирамиз. Реклама формати 120х165, 120х180, 180х120 и 122х244 см. Реклама макетини тайёрлаймиз, полиграфия хизматларини кўрсатамиз. Рекламанинг мунтазам мониторингини амалга оширамиз.

* Нархларда реклама-ахборот материалини тайёрлаш, монтаж ва демонтаж қилиш харажатлари ҳисобга олинмаган

Метро холларида ўрнатилган Slim LightBox даги реклама

Бугун Тошкент метрополитени пойтахт транспортининг энг оммавий турларидан бири бўлиб, йўловчи оқими кўрсаткичлари бўйича етакчи ҳисобланади. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган тадқиқот натижаларига кўра, ер ости транспортидан ҳар куни ўрта ҳисобда пойтахтимизнинг 200 000 – 250 000 аҳолиси фойдаланади.

9 та бекат реклама берувчиларнинг ихтиёрида бўлиб, улар ўз компаниялари, маҳсулотлари ёки хизматлари ҳақидаги ахборотни йўловчилар энг кўп ўтадиган бекатлардаги собиқ касса залларида ўрнатилган, светодиодлар билан ёритилувчи қутилар (LightBox)да жойлаштиришлари мумкин.

Тошкент метрополитени меъморчилиги билан уйғун келадиган замонавий ёритилувчи қутилар қуйидаги бекатларда ўрнатилган: Буюк Ипак Йўли, Чилонзор, Беруний, Бунёдкор, Пахтакор, Олмазор, Мустақиллик, Чорсу. Барча реклама ташувчилари йўловчиларнинг ўтиш даражаси юқори бўлган нуқталарда жойлаштирилган бўлиб, шу боис ер ости транспорти йўловчилари назаридан четда қолмайди.

Тошкент метрополитени бекатлари йўловчи оқимлари

Бекат номи Бир кеча-кундузда миқдори
Буюк Ипак Йўли 27 000
Ойбек 8 500
Чорсу 21 000
Алмазар 21 000
Чиланзар 24 000
Беруни 18 000
Халклар Дустлиги 12 000
Мустакиллик 6 000
Пахтакор 20 000

Метрополитеннинг муҳим хусусияти шундан иборатки, ундан турли ёшдаги ва ҳар хил ижтимоий мавқега эга кишилар фойдаланадилар, шу боис Тошкент метрополитенидаги реклама потенциал харидорларнинг кенг аудиториясини қамраб олиш имконини беради. Булар – мактаб ўқувчилари, талабалар, даромад даражаси турлича бўлган ўрта ёшлилар. Шунинг учун айнан ер ости транспортида потенциал мижозингизни учратишингиз эҳтимоллиги жуда юқоридир.



Тижорат таклифини олинг