Бошқа ҳудудларда Isuzu орқа бортига брендларни жойлаштириш
Ўзбекистон ҳудудларида ISUZU автобусларининг орқа бортига реклама жойлаштирамиз. Реклама формати 165х90 см. Реклама макетини тайёрлаймиз, полиграфия хизматларини кўрсатамиз. Рекламанинг мунтазам мониторингини амалга оширамиз.
* Нарх Реклама-Ахборот материалини монтаж қилиш ва олиб ташлаш харажати кўрсатилмасдан берилган.
Транспортда реклама жойлаштиришнинг яна битта тури - автобуслар бўлади. Рекламанинг бу усули билан кундалик ишлатиладиган товар ва хизматларни бозорда кўпроқ ва арзонроқ ўтказиш мумкин.
Автобусда реклама жойлаштиришнинг афзал томонлари:
- Кўпроқ ҳудуд қамраб олинади, шаҳарнинг ҳар хил жойидаги истеъмолчилар кўради
- Транспорт ва пиёдалар оқими ичида таъсири айниқса кўпроқ бўлади
- Асабга тегмайди
- Истеъмолчи кўзининг тўғрисида туради
- Реклама тўлиқ кўринади (транспорт ёнидаги реклама жойлашган саҳн иҳчам бўлгани учун реклама тез эсда қолади)
- Харажати кам
Яна битта афзаллиги - тез танилади ва тез эсда қолади: жамоат транспорти секин юргани учун реклама 12 секунддан 18 секундгача кўзга ташланиб туради. Тўхтаган автобус эса стационар реклама қурилмасига айланади, реклама 3-5 дақиқа кўзга ташланиб туради. Реклама қулай - қараганда одам кўзининг тўғрисида жойлашгани учун тез эсда қолади.