Тошкент метроси вагонларида реклама
Тошкент шаҳрида метро вагонларига реклама жойлаштирамиз. Реклама формати А2 ва 16х52 см. Реклама макетини тайёрлаймиз, полиграфия хизматларини кўрсатамиз. Рекламанинг мунтазам мониторингини амалга оширамиз.
* 1 календарь ойи учун 3.000.000 сўм, бунда РАМни тайёрлаш, монтаж ва демонтаж харажатлари ҳисобга олинмаган
*Har bir vagon, barcha metro yo'nalishlarida, reklama o'rnatish joylari o'rtacha 200-ta.
Метродаги рекламанинг қамрови
Бугун Тошкент метрополитени пойтахт транспортининг энг оммавий турларидан бири бўлиб, йўловчи оқими кўрсаткичлари бўйича етакчи ҳисобланади. Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган тадқиқот натижаларига кўра, ер ости транспортидан ҳар куни ўрта ҳисобда пойтахтимизнинг 200 000 – 250 000 аҳолиси фойдаланади.
200 та вагон реклама берувчиларнинг ихтиёрида бўлиб, улар ўз компаниялари, маҳсулотлари ёки хизматлари ҳақидаги ахборотни реклама ташувчиларининг бир неча турлари ёрдамида жойлаштиришлари мумкин, яъни: рекламани электропоездлар вагонларида жойлаштириш.
Реклама ташувчиларининг ўлчамлари
Вагонларда реклама жойлаштиришнинг иккита варианти мавжуд, А2 ўлчами деворларда ва 16х52 см ўлчами электропоезд вагонларининг эшиклари устида жойлаштирилади. Бундай жойлашув рекламанинг ҳар бир вагонда тарқатилишини кўзда тутадики, бу рекламанинг потенциал истеъмолчи назаридан четда қолмаслигини англатади.
Мақсадли аудитория
Метрополитеннинг муҳим хусусияти шундан иборатки, ундан турли ёшдаги ва ҳар хил ижтимоий мавқега эга кишилар фойдаланадилар, шу боис Тошкент метрополитенидаги реклама потенциал харидорларнинг кенг аудиториясини қамраб олиш имконини беради. Булар – мактаб ўқувчилари, талабалар, даромад даражаси турлича бўлган ўрта ёшлилар. Шунинг учун айнан ер ости транспортида потенциал мижозингизни учратишингиз эҳтимоллиги жуда юқоридир.