Компания ҳақида маълумот
«PASSTRANS MEDIA» реклама агентлиги Сизга ўз эҳтиромини билдиради ва компанияга қизиқиш кўрсатганингиз учун ташаккур изҳор қилади. Агентлигимизнинг асосий фаолият тури, номидан ҳам кўриниб турганидек, йўловчи транспортида реклама жойлаштиришдан иборат. 2002 йил 31 майда ташкил этилган компаниямиз Тошметрополитен вагонларида янги ташкил этилган реклама жойларига реклама берувчиларни жалб этиш бўйича фаолиятни бошлаб юборди ва 160 дан ортиқ турли фирмалар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш шарафига муяссар бўлди. Бугунга келиб агентлигимиз реклама ғояларини ишлаб чиқиш ва реклама қилишнинг зарур воситаларини қўллаб уларни амалга оширишдан бошлаб то замонавий технологиялар ҳамда сифатли материаллардан фойдаланган ҳолда реклама маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва тайёрлашгача бўлган рекламанинг кенг кўламини тақдим этади.
Ҳозирги замонда Ўзбекистонда кечаётган иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шунингдек, оммавий истеъмол учун мўлжалланган сифатли маҳсулотлар ва хизматларни тақдим этиш имконини бермоқда. Фойда олишни кўзлайдиган компаниялар реклама деб аталмиш воситадан фойдаланишади. Бугун компаниямизнинг саъй-ҳаракатлари самарали реклама яратиш жараёнининг мавжуд барча бўғинларини такомиллаштириш ва ривожлантиришга йўналтирилган.
Ҳурмат билан,
Бош директор Зафар Набиев